Келинлик либосидаги бир неча суратларни Райҳоннинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди.
Айни дамда интернетда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг келинлик либосида тушган суратлари тарқалмоқда. Бу орада эса Фарҳод ва Райҳоннинг нишонланмаган тўйлари энди ўтказилиши билан боғлиқ гап-сўзлар тарқалди.
Келинлик либосидаги бир неча суратларни Райҳонннг ўзи ҳам ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди ва бу тўй либослари салони учун тушилган сурат эканини маълум қилди.
Айни дамда Райҳон Ғаниева 2017 йилнинг февраль ойида “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган янги концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда.