Хонанданинг бугун ижтимоий тармоқларга ёзиб қолдирган мулоҳазалари яна одамларнинг эътиборини тортди.
Хонанданинг бугун ижтимоий тармоқларга ёзиб қолдирган мулоҳазалари яна одамларнинг эътиборини тортди. У Instagram’даги шахсий саҳифасида уйининг деворини таъмирлаётгани акс этган суратни жойлаштириб, қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Уйимнинг киравериши, яъни долон учун... (Хоразмда бундай хонани долон дейди, ҳозирги кунда Hall деса кўпчилик тушунади) Қисқаси ўзимнинг дизайним билан бўлган, десам унча ишонишмайди. Баъзилар фақат наша чекади, деб ўйлашади. Бунақа ишлар ҳам қиламан, бунинг уят жойи йўқ. Мабодо овозим бўғилиб қолса, уста бўламан. Кафель теришни эса Sweden (Швеция)да ўрганганман. Зафар акам устозим. Олдимдаги эса уста Баҳодир ака. Қанақа қўйишни ўргатяпман, яъни кафелни ёпиштириб кетилавермайди деб”.
Жаҳонгир Отажоновнинг юқоридаги ёзиб қолдирганлари ижтимоий тармоқларда оммалашиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Баъзилар унинг бу ҳазилига ҳазил билан жавоб қайтараётган бўлса, айримлар йигит кишига қирқ ҳунар озлигини эслатмоқда.