...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Отажонов Шаҳзода билан дуэт куйлаш таклифини рад этганини айтди


18:14, 04.10.2016 Шоу-бизнес
 8 768

Хонанда бошқа ҳамкасбларининг ижодига баҳо бериш баробарида, дуэтлар борасидаги саволларни ҳам очиқ қолдирмади.

Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов 28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Куз гуллари” номли концерт дастури олдидан ОАВ ходимлари иштирокида Матбуот анжумани ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Журналистлар билан юзма-юз мулоқотга киришган Отажонов кўплаб саволларга жавоб берар экан, ўзбек эстрадасида ўзининг “олий нав”  бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
Хонанда бошқа ҳамкасбларининг ижодига баҳо бериш баробарида, дуэтлар борасидаги саволларни ҳам очиқ қолдирмади.
 
“Дуэт айтиш осон иш эмас. Яқинда хонанда Шаҳзоданинг мен билан дуэт куйламоқчилиги ҳақидаги хабарни етказишди. Аввало, таклиф учун рахмат! Шаҳзодани ҳурмат қиламан. Кўчада юрсак мени танимасликлари мумкин, аммо Шаҳзодани танишлари аниқ. Таклифга келсак, у бошқа жанрда ижод қилади.  Қўшиқлари халқ тилига тез ўрнашади. Тўғриси, унинг таклифига жавоб бера олмадим...(ўйланиб) Ижодда ўзимнинг вазним билан унинг вазнини тасаввур қила олмадим. Балки у билан дуэт куйласам, машҳурликка эришарман. Аммо машҳурлик учун ижод қилинмайди-ку.  Мен учун қўшиқ айтишдан осон иш йўқ, лекин бу дуэт чиройли чиқмасди”, дейди Жаҳонгир Отажонов.
 
Хонанда дуэтлар борасидаги фикрларини давом эттирар экан, қачонлардир хоразмлик ҳамкасби Феруза Жуманиёзовага биргаликда дуэт куйлаш таклифини билдиргани, унинг маъмури эса “Аввал, ашулангни эшитиб кўрай”, деганидан кейин қайта бу таклифни бермаганини айтди.
 
“Бундан 15 йил аввал, хонанда Севара Назархонга дуэт куйлаш таклифини билдиргандим. У рози бўлди, кейин эса Севара билан учрашмадик”, дейди Жаҳонгир Отажонов. 
Зуҳра Одилова

Теглар:Жаҳонгир Отажонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!