Худкуш-террорчи меҳмонларга қарата ўқ узган, ўқ тугагач портловчи мосламани ҳаракатга келтирган
Маълумотларга кўра, куёв Сурияда ИШИДга қарши курашиш демократик кучлари жангчиси бўлган. Тахминларга кўра, айнан мана шу сабабли ҳам унинг тўйи катта азага айланган. Хабарда айтилишича, худкуш-террорчи маросимлар залидаги меҳмонларга қўлидаги қурол билан ҳужум қилган ва уларга қарата ўқ узган. Ўқдон бўшагач, у ёнидаги портловчи мосламани ҳаракатга келтирган. Натижада 30 киши воқеа жойида вафот этган, 90 киши жароҳатланган.
Воқеа юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.