Умумий ҳисобда Туркия полиция хизматида 250 минг ходим фаолият олиб боради.
Туркия раҳбарлари жорий йил июль ойида ҳарбий тўнтаришни ташкил этганликда гумон қилинган 12 минг 801 нафар полиция ходимини ишдан бўшатди. Уларнинг 2,5 минг нафардан ортиғини полиция бошлиқлари ташкил этади.
Туркия ҳукумати июль ойида уюштирилган ҳарбий тўнтариш Фатҳуллоҳ Гулен томонидан ташкил этилган, деган хулосага келиб, унинг полиция билан ўзаро алоқаси бор-йўқлигини ўрганмоқда.
Тўнтаришдан сўнг Туркия раҳбарлари 100 мингга яқин ҳарбийлар, полиция ходимлари, фуқаролик хизмати вакиллар ва судьяларни ишдан озод этган.
Туркияда жорий йил 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий тўнтариш содир этилиб, ўз вақтида тўхталганди. 20 июль куни Туркияда Фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинди. Яқинда бу ҳолат яна 3 ойга чўзилиши ҳақида маълум қилинди.
Анқара бу тўнтариш айни вақтда АҚШ ҳудудида яшовчи Фатҳуллоҳ Гулен томонидан ташкиллаштирилган, дея тахмин қилмоқда. Аввалроқ Туркия ҳукумати Фатҳуллоҳ Гуленни беришини сўраб АҚШга расман мурожаат қилган эди. Бироқ Оқ уй Анқаранинг истагини адо этганича йўқ.
Июль ойида рўй берган давлат тўнтаришига бўлган ҳаракат нафақат Туркиядаги, балки мамлакат ташқарисидаги ҳолатга салбий таъсир ўтказди. Беқарор вазият мамлакатнинг туризм салоҳияти пасайишига сабаб бўлди.
Туркияда бўлган давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатлари ортидаги машмашалар, айбдорларни топиш операциялари ҳали тугаганича йўқ. Сиёсатчиларнинг фикрича, Туркиядаги ҳозирги вазият 2017 йилнинг бошига қадар давом этиши мумкин.

Дурдона Расулова