...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Кардашьянга ҳужум қилишди


16:14, 04.10.2016 Шоу-бизнес
 4 151

Франция пойтахтида ўғрилар ҳужумига учраган фотомодель юз берган воқеадан сўнг дарҳол Парижни тарк этишга мажбур бўлди.

Модалар ҳафталигида иштирок этиш учун Париж шаҳрига ташриф буюрган машҳур америкалик фотомодель Ким Кардашьян меҳмонхонада босқинчиларнинг ҳужумига учради. Унинг хонасига ниқобларда кириб келган жиноятчилар сони 5 киши бўлган. Улар фотомоделнинг сумкасидан қимматбаҳо буюмларини ва бир неча миллион доллар пул ўғирлашган.
 
Ким Кардашьян ҳеч қандай жароҳат олмаган бўлмаса-да, бу воқеадан чўчиб кетганини ва саросимага тушиб қолганлигини маълум қилди.
 
Ким Кардашьяннинг турмуш ўртоғи америкалик рэпер Канье Уэст бу вақтда Нью-Йоркдаги концертда иштирок этаётганди. Бахтсиз воқеа ҳақида эшитиши биланоқ Канье оилавий шароит туфайли тадбирни тарк этишга мажбурлигини билдирган.
 
Босқинчиликдан сўнг Ким зудлик билан АҚШга қайтишга қарор қилди ва ўзи учун соқчилар ҳам ёллади. Онаси Крис Женнер билан биргаликда Нью-Йоркга қайтишда Ким Кардашьянга 20 нафар соқчи ҳамроҳлик қилишди. Шунингдек, Нью-Йорк полиция бошқармасининг иккита патрули ҳам хавфсизликни таъминлаш учун хизматда бўлишди. Аэропортда фотомоделни Канье Уэст кутиб олган. Уйига қайтиб келган фотомодель бўлиб ўтган воқеа юзасидан журналистларга интервью беришни истамади.
 
Маълум бўлишича, босқинчилар ўқотар қурол билан Ким Кардашьянга таҳдид қилишган ва унинг 4,49 миллион долларлик узугини, шунингдек, 5,6 миллион  долларлик бошқа қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетишган. Айни пайтда Францияда мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ким Кардашьян Канье Уэст 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!