Ким Кардашьян ва Канье Уэст оилавий муносабатларда қандай қийинчиликларга сабаб бўлмасин, яна бир фарзандга ота-оналик қилишни режалаштиришмоқда.
Ким Кардашьян ва Канье Уэст оилавий муносабатларда қандай қийинчликларга сабаб бўлмасин, яна бир фарзандга ота-оналик қилишни режалаштиришмоқда. Кардашьян иккинчи фарзандини дунёга келтиргандан сўнг унда жиддий хасталик борлиги аниқланган. Шу туфайли яна бир болани дунёга келтириш унинг саломатлигига катта хавф туғдириши мумкин. Ҳозирда жуфтлик учун фарзанд дунёга келтирадиган аёл топилган ва у билан шартнома тузилган.
Келишув шартларига кўра, суррогат она 113 минг доллар маблағ олади. Машҳурлар шартномани расмийлаштиргандан сўнг 68 минг долларни аёлнинг ҳисобига ўтказадилар, қолганини эса 10 ой давомида 4500 минг доллардан бериб бориши лозим. Агар бола иккита ёки ундан кўп бўлса, қўшимча тўлов амалга оширилиши тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга ҳомиладорлик даврида аёл қатор талабларга риоя этиши лозим. Алкоголь, қуруқ балиқ ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади, сочини бўяш мумкин эмас, мушукларга ҳам яқинлашмаслиги лозим. Иссиқ ҳаммом ва сауна ҳам тақиқланади.
Ота-оналар ҳам “бола ҳар қандай аномалия ва нуқсонлар билан дунёга келмаслиги учун унга нисбатан қонуний ва ота-оналик жавобгарликларини бўйнига олади”.
Маълумот ўрнида, Кардашьян ва Уэст айни пайтда 4 ёшли Норт ҳамда бир ярим яшар Сейнтни тарбия қилмоқда.