Чақалоқларни яна исми сир сақланадиган суррогат она дунёга келтирган.
Қайд этиш керак, 2010 йилда Роналду суррогат онадан ўғил кўрган ва кичик Криштиану деб исм берган. Жорий йилнинг март ойида эса яна бир шундай суррогат она Роналду учун эгизаклар туғиб бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаб кетганди.
Кеча, 10 июнь куни португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду яна оталик бахтига сазовор бўлди. Яъни Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси оиласида ўғил-қиз эгизак дунёга келди. Роналду ўғлига Матео, қизига эса Ева дея исм берган.
Маълумотларга кўра, чақалоқларни исми сир сақланадиган суррогат она дунёга келтирган.
Кичик Роналдунинг онасининг исми ҳозирга қадар сир сақланиб келади, лекин унинг Мексика фуқароси эканлиги аниқланган. Аёл болани туғиши биланоқ Роналдуга топширган ва фарзандини бошқа кўрмаган. Бу сафар ҳам Роналду худди шу йўлдан фойдалангани тахмин қилинмоқда.
Ушбу хабарни, ҳозирча Роналдунинг ўзи тасдиқламади. Аммо янгилик Португалиянинг SIC телеканали орқали эълон қилинган.