“Мен ижодимни, ишимни, Россияни у эса Голливудни тарк эта олмаслигини биз тушунардик”, дейди балерина.
Унинг сўзларига кўра, балерина Керри билан Катта театрдаги иш жараёнида танишган. Уларни ўзаро промоутер Боб Ван Ронкель таништириб қўйган.
“Ўз вақтида Жим билан ишқий муносабатларда бўлганмиз. Мен уни севганман, биз бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Жим менинг ишимни, ижодимни, Россияни ташлаб кета олмаслигимни биларди. У ҳам Голливуддан воз кеча олмасди”, дейди Волочкова.
Айрим ОАВларда балеринанинг юқоридаги сўзлари уйдирма экани ҳам айтилди.
Ҳозир ҳам комик ҳамда балерина илиқ муносабатларни сақлаб қолишган. Актёр Волочкованинг қизига туғилган кунида совға ҳам юборганди.