...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳурлар нимадан қўрқади: юлдузларнинг энг ғалати фобиялари


12:38, 06.07.2017 Шоу-бизнес
 8 167

Буни қарангки, фотомодель ва актриса Памела Андерсон кўзгуга тинчгина, ваҳима солмасдан қарай олмайди.

Ҳар биримиз неча ёшга тўлишимиздан қатъи назар, нимадандир қўрқамиз. Ахир, қўрқув ҳисси фақат ёш болалар учун берилмаган, тўғрими? Биз эътиборингизга машҳур юлдузларнинг ғалати қўрқувлари, яъни фобиялари ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.
 
Памела Андерсон – эйсоптрофобия, яъни кўзгудаги аксидан қўрқиш. Ҳа, буни қарангки, фотомодель ва актриса Памела Андерсон тўсатдан ёки атайлаб ҳам кўзгуга тинчгина, ваҳима солмасдан қарай олмайди.
 
Дэвид Бекхэм – атаксиофобия, яъни тартибсизликдан қўрқади. Дэвид Бекхэм ҳақиқий перфекционист. Маълумотларга кўра, футболчи шахсан ўзи уйда сабзавот ва меваларни музлатгичга тартиб билан жойлаштиради.
 
Орландо Блум – поркуфобия, чўчқаларга бўлган қўрқув. Актёрнинг айтишича, у чўчқалардан қўрқади ва чўчқалар боқиладиган шаҳарга имкон қадар бормайди.
 
Леди Гага – кичкина болалар ва телефон қўнғироқларидан қўрқади. Унинг айтишича, агарда хонанданинг фарзанди бўлса, оналик уни бутунлай ўзгартириб, бутун ижодига нуқта қўяди. 
 
Жонни Депп – коулрофобия, яъни масхарабозлардан қўрқади. Улардан актёр болалик давриданоқ қўрққан. Сабаби, масхарабозлар жуда ёрқин бўянган бўлади.
 
Скарлетт Йоханссон – блаттофобия, яъни сувараклардан қўрқади.
 
Николь Кидман – лепидоптерофобия, капалаклардан қўрқади.
 
Жим Керри – паранойя. Америкалик комик актёр доим саҳнага чиқишдан ва камера қаршисида туришдан қўрққан. Яхшиямки, бу одатни у тарк этган эди, йўқса, биз бу актёрнинг кинолардаги ажойиб ролларини кўра олмаган бўлардик.
 
Рианна – ихтиофобия, балиқлардан қўрқиш.
 
Кристен Стюарт – гиппофобия, отларга бўлган қўрқув. У ҳам болалик чоғидан бошлаб отлардан қўрқади. Бунга сабаб, унинг ота-онаси етти ёшида от машғулотларига берган. Аммо бир куни от тез ҳаракатланиши натижасида Кристен отдан йиқилади ва қўли жароҳатланади.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Памела Андерсон Дэвид Бекхэм Орландо Блум Леди Гага Жонни Депп Скарлетт Йоханссон Николь Кидман Жим Керри Рианна Кристен Стюарт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!