Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ушбу концертда иштирок этмайди.
Яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев ва Оғабек Собиров АҚШнинг бир неча штатларида концерт дастурларини тақдим этиб қайтишганди.
Орадан кўп вақт ўтмай Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Зиёда Қобилова ва хонанда Шоҳруҳхон жорий йилнинг 12 май куни АҚШда концерт дастурини тақдим этишга отланаётгани хабар қилинди. Интернет орқали концерт рекламалари тарқатилди.
Бироқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ушбу концертда иштирок этмайди. Боиси хонандага АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан виза берилмаган. Бу ҳақда хонанданинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди.