Шунингдек, хонанда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва телебошловчиларга ҳам эътироз билдирди.
“Коллежларни тамомлаган ўқувчилар ўрта махсус, универститетларни тугатган талабалар олий маълумотли деган диплом олишини яхши биламиз. Менимча, санъаткорларга ҳам шундай ҳужжат берилиши керак. Шунда халқ проффесионал ва ҳаваскорнинг фарқига боради”, деди Озодбек Назарбеков.
Шунингдек, хонанда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва телебошловчиларга ҳам эътироз билдирди.
“Журналистлар ва бошловчилар кўп вазиятларда иккита қўшиқ айтган қўшиқчини ҳам “эстрадамизнинг ёрқин юлдузи”, “истеъдодли санъаткор” деб эълон қилади. Айнан уларнинг шу айби туфайли санъаткорлар “осмонга” чиқиб кетишмоқда”, дея гапида давом этди Озодбек Назарбеков.
Қайд этиш керак, мазкур йиғилишда айрим хонандалар – Райҳон, Лола, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон каби қўшиқчилар яна иштирок этишмади.