Хонанда Ватан шаъни тантана қилинадиган байрамда ўз миллий таронаси бўлмаган хонандалардан нолиди.
Ушбу мажлис давомида кўзга кўринган санъаткорлар ҳам соҳага оид фикрларини билдириб ўтдилар. Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов “сунъий” хонандаларни “саноаткорлар”га ўхшатди.
“Бугунги глобаллашув жараёни, техника асрида санъаткорларимиз студияларга бориб, овозини махсус техникалар орқали ўзгартириб келишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Санъаткорларнинг саноаткорлардан фарқи қолмади. Эҳтимол, бу ҳақда эркак киши гапириши керак эмасдир, лекин орамиздаги ижодкор аёллар лабларини пешонасигача шишириб, телевидениега чиқаётганлар халқни нимага бошламоқчи? Қайси томонлама ўрнак бўлишмоқчи, тушунмадим. Шахсан менинг қизим, аёлим бундай бўлишини хоҳламайман. Эл орасида ҳурматимиз тушиб бораётганига ҳам мана шундай ҳолатлар сабаб бўлмоқда. Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз”, деди Шуҳрат Қаюмов.
Шунингдек, хонанда ва бошловчи Шуҳрат Қаюмов Мустақиллик байрамидаги чиқишлар пайтида айрим ҳолларда ўзбек миллий куйи эмас, балки хорижий тароналар, хусусан, эронча мусиқалар янграётганини куюниб таъкидлади. Ватан шаъни тантана қилинадиган байрамда ўз миллий таронаси бўлмаган хонандалардан нолиди.