Мазкур ўрамлар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичидаги модда 947,4 гр оғирликдагидаги опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.
Бекобод туманидаги “Ойбек” йўл-патрул масканида олиб борилган тезкор тадбирда фуқаро Воҳидов бошқарувидаги Spark автомобили кўздан кечирилди. Тадбир давомида эса автомашина хайдовчиси ўриндиғи остидан суратда тасвирланган 2 дона думалоқ шаклдаги полиэтилен ўрамлар топилди.
Мазкур ўрамлар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичидаги модда 947,4 гр оғирликдагидаги опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билар ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 42,4 кг оғирликдаги наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйилган.