...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 19 яшар қиз онаси билан тунги клубга бориб, икки йигитни пичоқлади


14:25, 21.12.2018 Жамият
 12 973

Жабрланувчи йигитлар қизга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, судьядан унга енгилроқ жазо тайинлашини сўрашган.

Тошкентдаги тунги клублардан бирида 19 яшар қиз икки йигит билан жанжаллашиб, уларни пичоқлаган. Энг қизиғи, қиз тунги клубга онаси билан борган. Куни кеча мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилди. Бу ҳақдаги видеолавҳа “Zamon” ахборот дастурида кўрсатилган.
 
Воқеа жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 04:40 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган “Ниҳол” тунги клубида содир бўлган.
 
Клуб ёнида ўзаро келишмовчилик сабаб икки йигит ва 19 яшар қиз ўртасида жанжал келиб чиқади. Айбланувчининг маълум қилишича, у тунги клубга онаси билан туғилган кун зиёяфатига борган. Унда жабрланувчи йигитларнинг ёнидаги қиз билан жанжал келиб чиққан. Йигитларнинг ёнидаги қиз айбланувчининг онасини туртиб юборган. Онасининг туртиб юборилганини кўрган қиз, нариги қизни урган. Бу вақт оралиғида йигитлар қизнинг онасини тепган. Қиз йигитлар онасини тепганига чидаб тура олмай, ўткир тиғли пичоқни уларнинг баданига санчган.
 
Шу куни йигитлардан бири – Сирожиддин Зупаровнинг қўли енгил жароҳат олади. Иккинчиси – Абдулла Юнусов эса оғир даражадаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилади.
 
Жабрланувчи йигитлар қизга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, судьядан унга енгилроқ жазо тайинлашини сўрашган.
 
Қиз Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди, 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор деб топилди ва суд ҳукуми билан унга 5 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. 

Теглар:Суд Жиноят Пичоқбозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар