...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гиёҳванд модда сақлаган шахслар судланди


17:33, 20.12.2017 Жамият
 2 868

Суд-кимёвий экспертизаси фуқаро чўнтагидан топилган модда оғирлиги 19,26 грамм қуритилмаган ҳолдаги марихуана эканини аниқлади.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши ва уларни истеъмол қилиш, бугунги кунда инсониятга таҳдид солаётган энг катта хавфлардан биридир.

Мана шундай жиноят кўчасига кириб қолган икки фуқаронинг қилмиши суд залида ҳал қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилинди.

2017 йил 6 август куни соат 23:00 да Олмазор тумани ички ишлар бошқармаси ҳамда “Минерал сувлар” ЙППХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида Ю.С. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина тўхтатиб, текширилади. Машина ўриндиғидаги ҳамёнда оқ қоғозга ўралган, ўткир ҳидли яшил рангли модда борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро Ю.С.га тегишли модда 2,47 грамм марихуана бўлиб чиқди.

Ушбу автомашинадаги йўловчи фуқаро М.Т. текширилганда унинг чўнтагида 3 дона, алоҳида қоғоз бўлакларига ўралган ўткир ҳидли модда бор экан. Суд-кимёвий экспертизаси М.Т.дан олинган модда ҳам, оғирлиги 19,26 грамм қуритилмаган ҳолдаги марихуана эканини аниқлади.

Судланувчилар суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Суд фуқаро М.Т. гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож экани инобатга олиниб, унга нисбатан мажбурий даволаниш ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан, 3 йил муддатга мажбурий жамоат ишларига жалб этиш, судланувчи Ю.С.га ҳам 3 йил муддатга мажбурий жамоат ишларига жалб этиш чораси тайинлади.
Мухторбек АБДУЛЛАЕВ

Теглар:Жиноятчилик Гиёҳванд модда Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар