...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйида 104 кг пиротехника воситаларини сақлаган фарғоналик аёл жавобгарликка тортилди


16:22, 19.12.2016 Жамият
 3 107

Бундан ташқари, фуқаро умумий қиймати 14 880 000 сўмлик 1680 метрдан иборат ноқонуний йўл билан олиб кирилган матоларни сақлаётгани ҳам фош бўлган

2010 йил 22 сентябрда Ўзбекистонда пиротехника воситаларини муомаласини тартибга солиш бўйича Қонун қабул қилинган. Мазкур қонунга кўра, пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган ҳамда маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи белгилаб қўйилган.
 
Шунга қарамасдан, кўнгилочар ёки бошқа мақсадларда пиротехника буюмларини мамлакатимизга ноқонуний йўллар орқали олиб кириш ҳолатлари кўзатилмоқда.
 
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган мақсадли тадбир давомида Фарғона туманида яшовчи фуқаро Х.Маликованинг (исм шарифи ўзгартирилган) хонадони кўздан кечирилганида, қўшни давлатдан ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган 104 килогграмдан зиёдроқ 1600 та қутиларда жойлаштирилган 96000 дона “Новый век” номли пиротехника воситаларини сақланаётгани аниқланган.
 
Бундан ташқари, фуқаро умумий қиймати 14 880 000 сўмлик 1680 метрдан иборат ноқонуний йўл билан олиб кирилган матоларни сақлаётгани ҳам фош бўлган.  Ушбу воқеа бўйича белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
 

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Пиротехника воситалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар