...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда Мудофаа вазирлиги самолёти ҳалокатга учради


15:03, 19.12.2016 Олам
 3 838

Ил-18 самолёти бортида 32 нафар йўловчи, 7 нафар экипаж аъзолари бор эди.

18 декабрь куни Канск аэродромидан ҳавога кўтарилган Россия Мудофаа вазирлигининг Ил-18 самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Ёқутистоннинг Тикси шаҳарчаси яқинида бўлган воқеа оқибатида 16 нафар ҳарбий оғир жароҳат олган. Бу хақда ТАСС хабар берди.
 
Бўлиб ўтган ҳалокат сабабини аниқлаш учун Россия Мудофаа вазирлигининг комиссияси воқеа жойига етиб келган. Фавқулодда ҳолат Тикси аэродромидан 30 км йироқда содир бўлган.
 
Самолёт бортида 32 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган. Хабарларга кўра, самолёт фавқулодда қўнишни амалга ошириш вақтида уч қисмга бўлиниб кетган.
 
Қидирув-қутқарув хизмати вертолётлари жами бўлиб 32 нафар одамни шифохонага келтирди. Олдинроқ, шифохонага 23 нафар ҳарбий келтирилгани хабар қилинган эди. Барча харбий хизматчилар тиббий ёрдамга муҳтож. Ҳозирда ҳалокат оқибатларини бартараф қилиш учун 4 та вертолёт иш олиб бормоқда.
 
Ил-18 самолётининг фавқулодда қўниши натижасида жабрланганлар Тиксидаги марказий шифохонага етказилган. Улар орасидан кўчириш мумкин бўлганларини Россия Мудофаа вазирлигиниинг марказий ҳарбий клиникасига олиб кетилади, дейилган Мудофаа вазирлигининг Матбуот хизмати берган хабарда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия Самолёт ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!