Ёввойи жонзот намойиш вақтида ҳайвон ўргатувчининг буйруғига амал қилмай, томошабинлар томонга сакраб кетган.
Маҳаллий ОАВлар ва ижтиомий тармоқларда цирк намойиши вақтида содир бўлган воқеа шов-шувга айланиб кетди. Леопард ҳайвон ўргатувчининг буйруқларига бўйсунмаган ва томошабинлар залига сакраб кетган. Ёввойи жониворнинг одамларга ташланиши натижасида бир аёл 6 ёшли болани қутқариб қоламан, деб ўзи тан жароҳати олди.
Аёл дарҳол шифохонага етказилган, шифокорлар унинг қўлига бир неча чок тушганини маълум қилишди.