Тошкент бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити муносабати билан Тошкент аэропорти вақтинча ёпилиши маълум қилинди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ШҲТ тадбирлари олдидан йўловчиларга расмий ахборот тарқатди. Унга кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити расмий делегацияси самолётларининг учиб кетишини таъминлаш муносабати билан 2016 йил 24 июнь куни маҳаллий вақт билан 13:00дан 18:00гача “Тошкент” аэропорти йўловчи қатновларини бажариш учун ёпиқ бўлади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг шу пайт ичида режалаштирилган қатновлари шу куни маҳаллий вақт билан 18:00 дан сўнг бажарилади, дейилади хабарда.
Расмий ахборот сўнггида компания вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.