...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД таркибида қанча жангари борлиги маълум бўлди


15:06, 17.06.2016 Олам
 8 011

ИШИД террористларининг сони ўтган йилга солиштирганда анча камайгани айтилмоқда.

Ҳозирги кунда Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИД террористик ташкилотининг 18 мингдан 22 минггача жангариси фаолият олиб бормоқда. Мазкур маълумотлар АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Бреннан томонидан берилди.

Бреннан АҚШ Конгресси Сенатининг разведка бўйича махсус қўмитаси мажлисида чиқиш қилиб, ИШИДнинг ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ИШИД таркибидаги жангарилар сони ўтган йилгига қараганда анча камайган.

Маълумотларга қараганда, ўтган йили террористик ташкилот таркибида 33 минг жангари уруш олиб борган.

МРБ директори ИШИДнинг бошқа минтақалардаги тармоқлари ҳақида ҳам маълумот берди. Унга кўра, Ливияда 5-8 минг террорчи , Мисрда бир неча юз, Яманда юзлаб, Афғонистон ва Покистонда ҳам бир неча юз, Нигерияда тахминан етти минг террорчи ИШИДга алоқадор ҳисобланади.

Бреннан Сурия масаласига тўхталар экан, бу ердаги “Жабаҳат ан-Нусра” террористик ташкилотига ҳам тўхталди. У бу ташкилотни “Ал-Қоида”нинг Суриядаги бўлинмаси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Жон Бреннан ИШИД Сурия Ироқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!