...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон нечта давлатдан инсонпарварлик ёрдами олгани маълум бўлди


20:07, 21.11.2018 Жамият
 4 808

Мамлакат олган ёрдам ўтган йилдагига қарагнда кам бўлди.

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат жорий йилнинг ўн ойи мобайнида қиймати 39 миллион долларга тенг 20 минг тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами олди.

Жами 57 та мамлакат ёрдам кўрсатиб, улардан Ҳиндистон (16,2 фоиз) ва Россия (15,6 фоиз) асосий донор давлатлар бўлди. Мазкур икки мамлакат донорлиги умумий ёрдамнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилди. Кейинги ўринларни Швейцария (11,2 фоиз) ва Хитой (11,1 фоиз) эгаллади.



Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами ҳажми деярли икки баробарга камайди: 2017 йил январь-октабр ойларида республика 65 миллион доллардан ортиқ ёрдам олган. Асосий ёрдамни Хитой (33,6%) ва Россия (19,2%) кўрсатган.
Бобурмирзо Умаров  

Теглар:Тожикистон Инсонпарварлик ёрдами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар