Давлат рақобат қўмитаси, Давлат нефть-газ инспекцияси ва солиқ идораларига тегишли топшириқлар берилди.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, ўтказилган таҳлил натижасида, 16 ноябрдан АГТКСларда газ нархи 300-400 сўмга қимматлаб, 200-220 сўмдан аҳолига етказиб берилаёгани маълум бўлган.
Маълумот ўрнида, 16 ноябргача газ АГТКСларга 789,74 сўмдан етказиб берилган. 16 ноябрдан эса нарх 800 сўмга тенг бўлган.
АГТКСлари газ нархини 17 фоиз ошириб сотишига ҳеч қандай асос йўқ эканнини таъкидлайди Молия вазирлиги. Шу сабабдан газ нархи 15 ноябрдаги ҳолатга қайтарилмаса, ноқонуний топилган даромадни бензин, дизел ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газдан фойдаланганлик солиқларини ошириш ёки бошқа бир фискал чора орқали тортиб олиниши қайд этилган.
Айни вақтда Давлат рақобат қўмитаси, Давлат нефть-газ инспекцияси ва солиқ идораларига АГТКСлардаги нархларни ўрганиш бўйича қаттиқ мониторинг юритиш вазифаси топширилган.