Нақд пул ва инкассация қилиш бўйича йўриқнома қабул қилинди.
Ушбу Йўриқнома тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш тартибини белгилайди.
Йўриқномага кўра, эндиликда банкларда жисмоний шахслардан нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш ёки чиқим қилиш, шунингдек уларнинг банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаси ва чакана касса хизматларининг бошқа турларини кўрсатиш учун чакана амалиётлари кассаси ташкил этилиши мумкин.