Полиция пулни териб олган ва қочиб кетишга ҳаракат қилаётганларни ҳибсга олган.
АҚШнинг Индиана штатидаги Brinks компаниясининг инкассация машинасидан 600 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллар катта йўлга сочилиб кетди. Бу ҳақда CBS нашри маълум қилди.
Ҳайдовчи қандай қилиб машинанинг орқа эшиклари очилиб кетганини билмай қолган. Бу ҳақда унга атрофида ҳаракатланаётган бошқа автомобиллар ҳайдовчилари ишора қилиб тушунтирган.
Хабарда айтилишича, шосседа 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллар сочилиб кетган. Йўлнинг четларига эса бундан ҳам кўп миқдордаги пуллар сочилган.
Таъкидланишича, воқеа жойига штат полицияси ҳодимлари етиб келиб, вазиятни назорат қила бошлаган.
Аммо полиция келгунига қадар йўловчи ва ҳайдовчилар сочилган пулларни териб ола бошлаган ва у ердан чоқиб кетишга уринишган.
Шунга қарамай полиция бир нечта гумонланувчини ортидан қувиб бориб, ҳибсга олишга муваффақ бўлган.

Темур Назаров