...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Назарбоев билан мулоқот қилди


20:12, 04.05.2018 Жамият
 2 226

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Бугун, 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Давлат раҳбарлари суҳбат давомида ўзбек-қозоқ кўп томонлама ҳамкорликнинг келажакдаги ривожланиши ва кенгайиши каби долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

Сиёсий эркинлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикчилик имкониятлари очилиб бораётгани мамнуният билан таъқидланди.

Қисқа муддатда барча соҳаларда ютуқларга эришилди. Икки томонлама алоқалар тарихида илк бор Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди. Унинг тантанали очилиш маросими жорий йил 15 март куни бўлиб ўтди.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда. Ўзаро савдо ҳажми изчил ўсиб, иқтисодиётнинг турли соҳаларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
 
Ҳудудлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар фаоллашди. Авиапарвозлар сони, автомобиль ва темир йўл ташувлари, автобуслар қатнови кўпайди. Маданий-гуманитар ва сайёҳлар алмашуви кенгаймоқда.
 
Шу ҳақда сўз борар экан, қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришниг самарали механизми бўлган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолияти амалий натижалар бераётгани таъкидланди.
 
Суҳбатда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил март ойида Остонада бўлиб ўтган минтақа давлатлари раҳбарларининг биринчи саммити самарали натижалар бергани мамнуният билан қайд этилди.
 
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
 
Суҳбат якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев икки қардош мамлакат ва халқ манфаати йўлида серқирра ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда кўп асрлик дўстлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида қатъий азму шижоатга эга эканликларини таъкидладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Матбуот хизмати хабар берди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар