...
МЕНЮ
ONLINE TV

Булунғурда “севишганлар”га “шароит қилиб берган” меҳмонхона ходими қамалди


20:01, 04.05.2018 Жамият
 13 762

Ходимга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Мингтепа” маҳалласида жойлашган “Wеstеrn” меҳмонхонасида бошқарувчи бўлиб ишлаган Темур Бобожонов 2018 йил 16 февралда меҳмонхонага эр-хотин бўлмаган йигит ва қизни жойлагани учун қамалди. Бу ҳақда “Зарафшон” нашри хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, бошқарувчи “меҳмонлар”нинг шахсини тасдиқловчи паспортларини олиб, кўздан кечирган. Эр-хотин эмаслигини билгач, “секингина” суҳбат қилган. 
 
Таъкидланишича, “Монтя” ва “Руся” жинсий алоқа қилиш мақсадида келади ва шароит яратиб беришини сўраб, бошқарувчига пул таклиф қилади.
 
Темур эса 300 минг сўм пул олиб уларни меҳмонхонага жойлаштирган.
 
Шу маҳал ИИБ ходимлари кириб келиб бошқарувчини воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олган.
 
Суднинг Темур Бобожоновга нисбатан бир йилу икки ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланди.
Темур Назаров

Теглар:мехмонхона Булунғур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар