Тадқиқотчилар фикрича, қадимий жамоа қолдиқлари аниқланди.
Яқинда Халқаро олимлар гуруҳи Филиппинда эрамиздан аввалги 707 минг йилликка тегишли номаълум архаик одамлар манзилгоҳидан 57 та тош қурол ва ҳайвоннинг шикастланган суякларини топишган. Топилма ҳақида Sience Alert хабар берди.
Олимлар у ердан 49 та учи ўткирланган тош парчалари ва меҳнат қуроллари ясашда қўлланиладиган тошларни топишган. Бундан ташқари, стегодон (филнинг қадимий аждоди), тошбақа, эчкиэмар ва каркидон суяклари топилган.
Тадқиқотчилар фикрича, артефактлари сақланиб қолган жамоа флоресс одамлари бўлиши мумкин.
Гоминин – гоминид таркибидаги кичик гуруҳ, унга замонавий одамлар ва уларнинг аждодлари масалан, австралопитеклар киради.
Маълумот ўрнида, Homo турига мансуб одамларнинг Филиппинда бўлганидан далолат берувчи энг қадимий суяклар Кальяо ғоридан топилган.
Уларнинг эрамиздан аввалги 65 минг йиллликка оид экани маълум. Янги топилмадан шу нарса ойдинлашадики, қадимий одамлар жануби-шарқий Осиёга бундан бир неча юз минг йиллар илгари келиб ўрнашган.
Катта эҳтимол билан гомонинлар Хитой ва Тайвандан океан оқими бўйлаб сузиб келиб, минтақадаги оролларга ўрнашганлар ва булар ҳозирги Филиппиндаги ороллардир.

Суннатилла Абдуллаев