...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Ортиқхўжаевдан кейин яна бир ҳокимга ишонишини айтди


19:30, 04.05.2018 Жамият
 15 406

Шавкат Мирзиёев Норин туманида туманида Наманган вилояти фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Норин туманида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат раҳбари йиғилишда Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров томонидан олиб борилаётган ишлардан розилиги ва унга қўшимча ваколатлар беришини таъкидлаб ўтган.
 
“Мен Хайруллога ишонаман, унинг олиб бораётган ишларидан розиман. Энди жамоангни ўзинг шакллантир. Тошкентдан рухсат ол деган, кадрлар танлаш масаласи бўйича аввалги давр тугади.”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев аввалроқ Ўзбекистон-Туркия ишбилармонларининг бизнес-форумида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ўзи ишонган Тошкент шаҳрининг янги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирган эди.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Наманган Хайрулло Бозоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар