...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда кучли зилзила юз берди. Мамлакатда табиий офатлар тугамаяпти


20:07, 07.07.2018 Олам
 6 941

Японияда кейинги кунларда кучли ёмғир ёғиши натижасида мамлакат бўйлаб сув тошқинлари кўпайди

Аввалроқ, Японияда кучли ёмғир ёғиши натижасида 30 яяқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 7 июль куни Японияда 6,0 магнитудали зилзила юз берди. Мамлакат Миллий метеорология бошқармасининг маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Токио ёнидаги Тиба префектурасида 50 километр чуқурликда бўлган.
 
Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот бўлмаган. Мамлакатда цунами хавфи эълон қилиниб, кейин бекор қилинган.
 
Японияда кейинги кунларда кучли ёмғир ёғиши натижасида мамлакат бўйлаб сув тошқинлари кўпайди. Ҳозиргача 49 нафар одам ҳалок бўлди, 48 нафари бедарак йўқолди ва беш нафари хушсиз ҳолда шифохонога ётқизилди.
Суннатилла Абдуллаев

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!