...
МЕНЮ
ONLINE TV

Термизда уйда очилган валюта айирбошлаш “шохобчаси” аниқланди


11:22, 19.10.2017 Жамият
 3 616

Сурхондарё вилоятида навбатдаги “валютарфурушлар ови” ташкил этилди.

Бугунги кунда валюта ислоҳотлари натижасида валюта айирбошлаш шохобчалари узлуксиз ишлаётган бир вақтда айрим фуқаролар томонидан ноқонуний валюта айирбошлаш ҳаракатларининг амалга оширилиши ҳолатлари учраб турибди.
 
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Термиз туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Туманнинг “Сабзипоя” маҳалласида яшовчи Ч.Х. маҳалладоши Г.М.нинг уйида “мижоз”га қонунга хилоф равишда бир АҚШ долларини 8100 сўмдан ҳисоблаб, 6700 АҚШ долларини 54 млн. 270 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.
 
Ч.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валютафуруш қўлга олинди Сурхондарё вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар