...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарёда трактор ва енгил машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди


11:11, 19.10.2017 Жамият
 4 412

Бир одам енгил машина ичида қисилиб қолган.

17 октябрь куни соат 19:40 да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушган.
 
Хабарга кўра, “Гулистон–Тошкент” автомобиль йўлида Nexia автомобили ҳамда Т-28 русумли трактор иштирокида ЙТҲ содир бўлган ва ичида бир нафар одам қисилиб қолган.
 
Бошқарманинг қутқарув отряди навбатчи смена қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ҳамда Nexia русумли автомобиль ичида қисилиб қолган фуқаро Р.И.ни махсус асбоб-анжомлар ёрдамида зудлик билан автоулов ичидан чиқариб олган.
 
Қутқарувчилар жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, Сирдарё тумани тез тиббий ёрдам ходимларига топширишгани айтилди.
 
Ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши натижасида фуқаронинг ҳаёти сақланиб қолинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ФВВ қутқарув хизмати Сирдарё вилояти ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар