
Шўрчи, Шеробод, Термиз, Ангор, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳар сектор раҳбарларининг ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилган.
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Ваҳобовнинг вилоятда 2018 йил қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш, пахта ҳосилини етиштириш ва териб олишни таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахбороти тингланган.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов ҳам сўзга чиқиб, вилоятни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат дастурлари ва экспорт прогнозларининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида гапирган.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Амиров эса қурилиш, коммуникация ва коммунал соҳадаги дастурларнинг бажарилиши, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати борасидаги ахборот берган.

Шўрчи, Шеробод, Термиз, Ангор, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳар сектор раҳбарларининг ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилган.
Видеоселектор йиғилишида вилоят секторлари раҳбарлари – вилоят ҳокими, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар ҳамда давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланган.
Муҳокама этилган долзарб масалалар юзасидан қилиниши лозим бўлган аниқ вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.