Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан батафсил фикр алмашилган.
Кеча, 8 ноябрь куни Берлин шаҳрида бўлиб турган ҳукумат делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федерал президентининг дипломатик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Томас Баггер билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон – Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан батафсил фикр алмашилган.