...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санжар Турсунов профессионал боксдаги илк жангида ғалаба қозонди


10:28, 09.11.2018 Спорт
 1 956

20 ёшли Турсунов профессионал рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсунов бугун АҚШда профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди.
 
Калифорния штатидаги “Fantasy Springs Casino” аренасида ўтказилган жангда Турсуновга мексикалик Мегель Кубос рақиблик қилди. Ўзбек боксчиси фаоллик билан бошлаб, иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа, 20 ёшли Турсунов профессионал рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.


 
Маълумот учун, Кубос шу кунгача профессонал боксда 31 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (8 таси нокаут билан). 20 та жангда эса мағлубиятга учраган (9 та жангда нокаутга учраган).

Теглар:Санжар Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!