Кеча, тўрт нафар боксчи мусобақада ярим финал жангларини ўтказишди ва кутилганидек ғалаба қозонишди.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик тўрт нафар боксчилар муносиб ва муваффақиятли иштирок этишмоқда.
Жумладан, кеча, 25 ноябрь куни Ҳасанбой Дўсматов -52 кг вазнда мусобақанинг ярим финали босқичида россиялик Артур Ложниковга қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ Дўстматовнинг устунлигида ўтди ва Ҳасанбойга финалга йўл олди.
64 кг вазн тоифасидаги Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Иқболжон Холдоров финал учун кечган жангда мезбонлар боксчи Алис Шарифовга қарши рингга чиқди.
Деярли тенг курашлар остида ўтган қарама-қаршиликда россиялик боксчи Холдоровга қаршилик қилишга ҳаракат қилишига қарамай Иқболжон жанг ғолибига айланди.
Шунингдек, 91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Санжар Турсунов ярим финал босқичида беларуслик Сергей Корнев билан жанг ўтказди.
Турсунов ушбу баҳсда ҳақли равишда ғалаба қозониб, ўзи учун камида кумуш медални нақд қилди.
Эндиликда юқорида айтиб ўтган боксчилар бугун, 26 ноябрь куни мусобақа финалидаги муҳим жангларини ўтказишади.
-52кг: Ҳасанбой Дўсматов - Расул Жааев (Россия) (13:30дан сўнг)
-64кг: Иқболжон Холдоров - Григорий Лизуненко (Россия) (14:15дан сўнг)
-75кг: Исроил Мадримов - Андрей Ковалчук (Россия) (14:45дан сўнг)
-91кг: Санжар Турсунов - Василий Зверьян (Россия) (15:15дан сўнг).
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 24 ноябрь куни 75кг вазн тоифасида мезбон боксчи Владимир Мирочников билан куч синашиб, ғалаба қозонганди.