...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобилларнинг “қимматбаҳо рақамлар”и кўпаймоқда


13:57, 26.11.2017 Олам
 7 217

Солиқ кодексига қимматбаҳо авто рақамларининг сотилишига оид ўзгартиришлар киритилмоқда.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистон Республикасининг Солиқ кодексига автомобилларга бериладиган давлат рақамлари рўйхатини кенгайтиришга оид тегишли ўзгартиришлар киритилади.
 
Кодексига киритиладиган бу ўзгартиришлар автомобилларга бериладиган қимматбаҳо автомобиль рақамларнинг сони кўпайиши билан боғлиқдир.
 
Фақат жорий йилнинг ўзида Қустанай вилоятида 155 дона қимматбаҳо автомобиль рақамлари 55 миллион тангага сотилган.
 
Киритилиши кўзда тутилаётган ўзгаришларга кўра, эндиликда 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090 ва 707 кўринишдаги рақамлар ҳам “қимматбаҳо рақамлар” ҳисобланади.
 
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу автомобил рақамларнинг ҳар бири 100 минг тангадан қиммат баҳоланади.
 
Шунингдек, чиройли рақамлар ишқибозлари бир хил ҳарфлардан иборат кўринишдаги рақамларни ҳам сотиб олишлари мумкин.

Теглар:Қозоғистон солиқ кодекс авторақам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!