Кеча, ўзбекистонлик уч нафар боксчи ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишди.
Мазкур мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ҳам қатнашиб, куни кеча дастлабки жангларини ўтказишди.
Мусобақанинг илк кунги беллашувларида фақатгина Жасурбек Латиповдан ташқари барча ўзбекистонлик боксчилар ғалаба қозонишди.
Жумладан, Ҳасанбой Дўстматов, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримовлар мусобақанинг биринчи кунини муваффақиятли ўтказишди.
Кеча, 24 ноябрь куни Исроил Мадримов мусобақадаги чорак финал жангини ўтказди.
Илк беллашувда қозоғистонлик Амандик Манашевни ишончли тарзда мағлуб этган Мадримов -75кг вазн тоифасида мезбон боксчи Владимир Мирочников билан куч синашди.
Исроил ушбу баҳсда рақибидан яққол устун эканлигини кўрсата олди ва якунда ғалабага эришди. Энди Исроил бугун, 25 ноябрь куни ярим финал жангини ўтказади.
Шунингдек, кеча яна бир ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов -91 кг вазн тоифасида ўзининг илк жангини латвиялик Владислав Левшага қарши ўтказди.
Асосан Санжарнинг устунлигида ўтган жанг кутилганидек, Турсуновнинг ғалабаси билан якунланди.
Ғолиб бўлган боксчи ўз ўзидан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Бундан ташқари, 64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Иқболжон Холдоров иккинчи жангини россиялик Алексей Климцевга қарши ўтказиши лозим эди.
Бироқ Холдоровнинг рақиби турнирни тарк этди ва Иқболжон автоматик тарзда ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, илк жангда Иқболжон мезбонлар вакили Нурали Алиевдан устун келганди.