...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳмонхоналарда Қуръон ва Библия бўлиши талаб этиладими?


09:30, 25.11.2017 Жамият
 3 543

Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан сайёҳлик хизматларини кўрсатиш бўйича янги давлат стандартлари ишлаб чиқилган эди.
 
Oʻz DSt 3220:2017 “Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” бўйича стандарт 2018 йилнинг 1 январидан кучга киради.
 
Ўрнатилган янги қоидаларга кўра ҳар бир меҳмонхонада диний китоблар, жумладан, христианлар учун Библия, мусулмонлар учун Қуръони карим ва ибодат қилиш учун жойнамоз ва Макка йўналишини кўрсатувчи белги бўлиши шарт этиб белгиланган.
 
Амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистонда зиёрат туризмини янада ривожлантиришга қаратилган бўлиб, Тошкент халқаро аэропортида намозхонанинг очилиши ҳам ижобий ишларнинг бошланиши эди, десак муболаға бўлмайди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Диний инвентарлар Меҳмонхона Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар