...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия ТИВ Ўзбекистонга борувчи сайёҳларни ўғрилик ва турли касалликлардан огоҳлантирди


18:02, 19.01.2019 Олам
 11 504

Вазирлик Ўзбекистондаги ҳолат бўйича фуқароларига маълумот берди.

Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга боришни хоҳловчи фуқаролари учун баъзи маълумотларни эълон қилди.
 
ГФР ТИВ фуқароларни гепатит А, кўкйўтал, қизамиқ касалликларига қарши эмланишларини тавсия қилган. Шунингдек, сайёҳлардан сил ва қутуриш касалликларидан эҳтиёт бўлишлари ҳамда маҳаллий шифокорлар хизматидан фойдаланилмасликлари сўралган.
 
Вазирлик Ўзбекистонда ич терлама, ОИВ, меъда фаолиятининг бузилишига чалиниш мумкинлигини таъкидлаган.
 
Германиялик сайёҳларга ўзлари билан қўлланмаси инглиз тилида бўлган дорилар олволиш тавсия қилинган. Агарда дорилар таркибида наркотик моддалар бўлса, бу ҳақда божхона декларациясида айтиб ўтишлари зарурлиги қайд этилган.
 
ТИВ Ўзбекистонда тиббий хизмат европа стандартларига мос келмаслиги, бу ерда шифокорлар хорижликлардан даволангани учун нақд пул сўрашларини алоҳида таъкидлаган.
 
Бундан ташқари, сайёҳлар етарлича тиббий суғуртани ғамлаб олишлари зарурлиги қайд этилган. Суғурта оғир касалликка учраган ҳолатда тезлик билан Ҳиндистон, БАА ёки Европага кетиш учун керак бўлади.
 
Германия ТИВ ватандошларига маҳаллий йўллар ва автомобилларнинг сифати яхши эмаслиги учун машинадан фойдаланмасликни маслаҳат берган. Шу билан бирга ҳайдовчилар ЙҲХ қоидаларини кўп ҳолларда бузгани учун ҳалокатлар ҳам кўплиги қайд этилган.
 
Сайёҳларга кечки вақтда ёлғиз кўчада, бозор ва одамлар кўп жойларда айланиб юрмаслик тавсия қилинган. Ҳамда ўғрилардан эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилган.
 
Буларнинг барчасига қарамай, ГФР ТИВ Ўзбекистонни тинч ва экстремизмдан ҳоли мамлакат деб атаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 15 январдан бошлаб Германия фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кунлик визасиз тартиб ўрнатилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Германия туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!