...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга совуқ ҳаво ва ёғингарчилик яқинлашяпти


17:04, 19.01.2019 Бу қизиқ
 22 493

Гидрометеорология хизмати келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Гидрометеорология хизмати маркази 20-23 январь кунлари мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини маълум қилди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
 
Ҳаво ўзгариб туради, 20 январда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 21-23 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 январда кечаси ва кундузи -8...-3 даража, 21-23 январда кечаси -12...-7, кундузи -5...0 даража бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятлари
 
Ҳаво ўзгариб туради, 20 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 21-23 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 январда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража, 21-22 январда кечаси -5...0, кундузи +3...+8 бўлади.
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
 
Ҳаво ўзгариб туради, 20 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 21-23 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 январда кечаси ва кундузи 0...+5 даража, 21 январда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража, 22-23 январда кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
 
Ҳаво ўзгариб туради, 20 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 21-23 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 20 январда кечаси 0...+5 даража, 21-23 январда кечаси -2...+3, кундузи +3...8 даража бўлади.
 
Фарғона водийсид
 
Ҳаво ўзгариб туради, 20-21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 22-23 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20 январда 0...5, 21-23 январда кечаси -2...+3 илиқ, кундузи 0...+5 даража бўлади.
 
Республиканинг тоғли ҳудудлари
 
Ҳаво ўзгариб туради, 20-21 январда вақти-вақти билан қор ёғади. 22-23 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 20-21 январда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -10...-5, кундузи -5...0 даража бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!