Сўнгги жангда эса энг оғир вазндаги боксчилар рингга кўтарилишди.
Аввалроқ, энг енгил вазн тоифасида (49 кг.) Ҳасанбой Дўсматов ўзининг жаҳон миқёсидаги асосий рақиби Йоанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришгани ҳақида хабар бергандик.
Дўстматовдан сўнг, -56 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди.
Олимпиада чемпиони ҳисобланмиш Шаҳобиддин Зоиров рақибини 2:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратди.
Учинчи жанг -64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров ва Энди Круз ўртасида бўлиб ўтди ва Холдоров рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
Холдоровдан кейин -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов Арлен Лопезга қарши жангини ўтказиб, “Uzbek Tigers” жамоасининг “Cuba Domadores” устидан муддатидан олдин ғалабасини таъминлаб берди.
Бокс кечасининг сўнгги жангида энг оғир вазн тоифасидаги боксчилар – Санжар Турсунов ва Эрисланди Савон рингга кўтарилди.
Турсунов ҳам жамоадошлари каби ғалаба қозониш ишқида жангни кўтаринки кайфиятда ўтказди.
Санжар якунда йирик 3:0 ҳисоби билан “Uzbek Tigers” жамоасининг Кубанинг кучли жамоаси устидан йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳиссасини қўшди.
“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores” - 4:1.
Бугунги жанглар:
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов — Йоҳаннис Аргилагос - 3:0.
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес. - 2:0.
-64кг: Иқболжон Холдоров — Энди Круз - 1:2.
-75кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопез 3:0.
-91кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон 3:0.