...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик боксчилар Россиядан медаллар шодаси билан қайтишди


17:07, 28.11.2017 Спорт
 3 287

“Нефт мамлакатлари кубоги” мусобақасида 3 та кумуш ва 1 та олтин медал қўлга киритилди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Россиянинг Белоярский шаҳрида бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
 
Мазкур мусобақанинг финал босқичига етиб борган ўзбекистонлик жами тўрт нафар боксчидан фақат Ҳасанбой Дўстматов 52 кг вазн тоифасида россиялик Расул Жагаевни мағлубиятга учратишга эришганди.
 
Шунингдек, кеча, 26 ноябрь куни яна уч нафар ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов ва  Санжар Турсунов каби боксчилар финал жангларини ўтказишди.

Эътиборли томони шундаки, уч нафар боксчилар ҳал қилувчи жангда мезбон боксчиларга қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учрашди.

Жумладан, 64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров финалда Григорий Лизуненко билан куч синашди.

Қизиқарли ўтган баҳсда Иқболжон россиялик рақибига имкониятни бой берди ва ўз вазни тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

75 кг вазн тоифасида россиялик таниқли спортчи Андрей Ковалчук билан куч синашган Исроил Мадримов рақибини мағлуб этиш учун ўзида куч топа олмади ва якунда кумуш медал билан чегараланди.

Шунингдек, энг оғир 91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов ҳам финалда мезбон Василий Зверьян билан куч синашди.

Ачинарлиси, Турсунов мазкур жангда рақибидан тажриба борасида енгилди ва ўз вазни тоифасида кумуш медал билан тақдирланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси “Нефт мамлакатлари кубоги” мусобақасидан 3 та кумуш ва 1 та олтин медал билан ортга қайтадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўстматов финалда янги 52 кг вазнга эга бўлди ва айнан Дўстматов мусобақада Ўзбекистон делегациясининг ягона бўлган олтин медалини қўлга киритди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳасанбой Дўстматов Исроил Мадримов Иқболжон Холдоров Санжар Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!