Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидовнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Охунов ҳам лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтган йиғилишда маълум қилинган.
Вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидовнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.