2016 йил 31 август куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси биринчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини қабул қилган эди.
Айни вақтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибида иккита Вoeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолётлар бор.
Янги келтириладиган самолётлар аввалгилари каби GEnx двигатели билан жиҳозланади. Бу эса ёқилғи самарадорлигини оширади ва шовқин даражасини пасайтиради.
Boeing-787 Dreamliner Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйлаб илк парвозни амалга оширди.
“Орзу” лайнеридаги илк халқаро парвоз 9 сентябрда Олма-ота шаҳрига амалга оширилган.
Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Mиллий авиакомпанияси тарихида биринчи марта Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейс амалга оширилади.
Шунингдек, Миллий авиакомпания Рига орқали АҚШга ҳафтасига бир марталик қатновларни сақлаб қолади.
Парвозлар Boeing-787 Dreamliner самолётларида ҳаракатланиш жадвали бўйича бажарилади.
Миллий авиакомпания Boeing 787 Dreamliner самолётларининг эксплуатациясини ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаган эди.
Boeing 787 Dreamliner самолёти Нью-Йоркнинг Жон Кенниди номидаги аэропортига қўнди.