...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги Вoeing-787 Dreamliner самолётлари Ўзбекистонга 2020 йилгача келтирилади


11:44, 10.01.2017 Жамият
 1 893

Янги келтириладиган самолётлар аввалгилари каби GEnx двигатели билан жиҳозланади. Бу эса ёқилғи самарадорлигини оширади ва шовқин даражасини пасайтиради.

Кеча, 9 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг яна 4 та Вoeing-787 Dreamliner русумли самолёт сотиб олиши ҳақида хабар берган эдик. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК авиапаркини янгилаш дастури доирасида  Американинг Boeing компанияси билан янги авлод самолётларини сотиб олиш бўйича келишувга эришилганди. Таҳририятимизга ишончли манбаларимиз томонидан етказилган хабарга кўра, 4 та Вoeing-787 Dreamliner самолётлари 2019-2020 йилларда келтирилади.
 
Ҳозир “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибида иккита Вoeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолёт бор. Бу самолётлар ўтган йилнинг август ва ноябрь ойларида қабул қилиб олинган.
 
“Орзулар кемаси” дея эътироф этилувчи самолётларнинг техник хусусиятлари ва борти ҳақида маълумот берсак. Янги келтириладиган самолётлар аввалгилари каби GEnx двигатели билан жиҳозланади. Бу эса ёқилғи самарадорлигини оширади ва шовқин даражасини пасайтиради.
 
Самолёт салонининг диаметри Boeing-767 самолётининг салонидан 1 метрга кенгроқ. Ўриндиқлар ҳажми ҳам кенг ва қулай. Ҳар бир ўриндиқ орқасига кичик экранлар ўрнатилган бўлиб, бу парвоз вақтида йўловчиларга исталган дастурни томоша қилиш имконини беради. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Вoeing-787 Dreamliner Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар