Туристик зоналар одатда табиати, маданияти ва тарихий салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда ташкил этилади.
Жаҳонда 7 мингдан зиёд эркин туристик зоналар фаолият юритади. Улар туризмнинг турли йўналишларига, шунингдек, иқтисодий соҳага ҳам йўналтирилган. Туристик зоналар одатда табиати, маданияти ва тарихий салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда ташкил этилади.
Бухорода туристик салоҳиятни юзага чиқариш учун имкониятлар катта. Аввало, шаҳарнинг қадимийлиги бўлса, яна бир тарафдан Буюк ипак йўли ўтган муҳим ҳудуд ҳисобланади. Айни вақтда Бухоро учун маданий туризм сайёҳлик йўналишининг энг асосийси бўлиб турибди.
Олимларнинг сўзларига кўра, Бухорода эркин туристик зона яратиш учун қатор сабаблар бор. Бухоро шаҳри бир қатор вайронагарчиликлардан сўнг ҳам қайта тикланган. Шунинг учун ҳам бу шаҳарда кўплаб тарихий объектлар сақланиб қолинган.