Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йил республиканинг 260 км узунликдаги йўллари реконструкция қилинади.
Қорақалпоғистон Республикасида 22 км, Бухоро вилоятида 12 км, Жиззах вилоятида 16 км, Қашқадарё вилоятида 54,8 км, Навоий вилоятида 3 км, Наманган вилоятида 41,5 км, Самарқанд вилоятида 10 км, Сурхондарё вилоятида 65,7 км, Сирдарё вилоятида 5 км, Тошкент вилоятида 25 км, Фарғона вилоятида эса 5 км автомобиль йўллари 2017 йилда қайта қурилади ёки қайта таъмирланади.
Вилоятларда 260 км узунликдаги йўлларни қайта қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 1 триллион 550 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилади.