...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўл ҳаракатини тартибга солувчи янги корхона иш бошлайди


15:26, 17.07.2017 Жамият
 5 862

Махсус техника ва асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади.

“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг “Uzavtoyo‘lbelgi” давлат унитар корхонасини ташкил этиш таклифи маъқулланди.
 
Тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ, йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш “Uzavtoyo‘lbelgi” ДУКнинг асосий вазифасидир.
 
“Uzavtoyo‘lbelgi” давлат унитар корхонасининг таъсисчиси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳисобланади. Ушбу қўмита қисқа муддатларда корхона фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи ҳужжатни, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўрнатилган йўл белгиларини хатловдан ўтказиш, уларни замонавий юқори интенсив (нур қайтарувчи) қопламали йўл белгиларига алмаштириш, шунингдек, узоқ муддат фойдаланиладиган барқарор йўл чизиқларини чизиш учун махсус техника ва асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади.
 
Қарорда, шунингдек, йўлларни сақлаш ва уларнинг йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш кўзда тутилган.
 
Бундан ташқари, халқаро ва давлат аҳамиятига молик йўллар учун 900 мм, бошқа йўллар учун 700 мм ўлчамдаги металл корпусли юқори интенсив (нур қайтарувчи) қопламали йўл белгиларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг аниқ кўриниши имкониятини берувчи конструкцияларга мустаҳкамлашни назарда тутган ҳолда йўл ҳаракати соҳасида стандартлаштириш бўйича янгиланган норматив ҳужжатлар тайёрланади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Uzavtoyo‘lbelgi Йўл ҳаракати Автомобиль йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

МАХМУД
18:53 17.07.2017

ХУРМАТЛИ АДМИН! ИЛОЖИ БУЛСА ЕТКАЗИНГ. ЙУЛ БЕЛГИЛАРИНИ БАРЧАСИНИ ТЕПАГА ЖОЙЛАШТИРИШ КЕРАК. ФАРАЗ КИЛИНГ, КАТТА ЮК АВТОМОБИЛИНИ КУВИБ УТАЁТГАНИНГИЗДА ЙУЛ БЕЛГИЛАРИ СИЗГА КУРИНМАЙДИ. МАСАЛАН ТЕЗЛИКНИ ЧЕГАРАЛОВЧИ ЁКИ АХОЛИ ПУНКТИ. У ЁКДА СИЗНИ ДАН ХОДИМИ КУТИБ ОЛАДИ



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар