Мамлакатда юз минглаб уйсиз, чорасиз, нонсиз ва қадрсиз халқ умид билан яшамоқда.
Вакил йиллар давомида Ироқда давом этган уруш оқибатида мамлакат иқтисоди оғир аҳволга тушиб қолганини таъкидлади.
Шунингдек, вайрон бўлган ҳудудларнинг қайта тикланиши учун 88,2 млрд. доллар маблағ зарурлигини билдирди.
Яқин келажакда яна 22 млрд. доллар озиқ-овқат соҳасига, кейинчалик 65 млрд. доллар эса аҳоли уй-жойларини тиклаш учун киритилиши кераклигини маълум қилди.
Ироқдаги уруш халқаро ташкилотларнинг дунёдаги ўрни нақадар паст эканлигини маълум қилди. Улар шу вақтга қадар ўз позицияларини фақатгина тинчликка оғзаки чақириш билангина билдириб келишган.
Аслида эса, манфаатдорлар аллақачон ўз ишини битириб, кетиб бўлди. Кимга қийин, оддий халққа қийин бўлиб қолди.
Мамлакатда юз минглаб уйсиз, чорасиз, нонсиз ва қадрсиз халқ умид билан яшамоқда.
Демак, халқаро ташкилотларнинг ўрнини кучайтиришни, уларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги ишларини оғизда эмас, амалий кўриб чиқилишини жорий қилиш вақти келди.